06.07.2021 14:27
2993
Неймар: «Финалда Аргентинага қарши ўйнашни истайман»

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар Америка кубоги яримфиналида қайси рақибни кутаётганини айтди.

«Финалда Аргентинани кутяпман. Бу жамоага қарши ўйнашни истайман. Бу рақиб сафида бир қатор дўстларим тўп суришади. Бразилия Аргентинани мағлуб эта олади», - дея футболчининг сўзларини келтирмоқда AmericaTV.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия Копа Америка дастлабки яримфинал баҳсида Перуни минимал ҳисобда мағлуб этди. Финал йўлланмаси учун иккинчи баҳс Аргентина ва Колумбия ўртасида кечади. Учрашув 7 июль, Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар