06.07.2021 09:42
3823
Манчини: «Тики-така? Биз италияликмиз ва тўсатдан испанияликка айланиб қолмаймиз»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 яримфиналидан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Луис Энрике — жуда яхши мураббий. У «Барселона» билан ЕЧЛни ютди, унинг «Рома»си ҳам жуда яхши ўйнарди. Мураббий яхши ўйин намойиш эта олса, эришган натижаларидан қатъи назар бу унинг маҳоратлилигини билдиради.

Испания тики-такани яратди ва у билан муваффақиятларга эришди. Ўша услубдан фойдаланиш давом этмоқда. Аммо биз тўпни бироз бошқача назорат қиламиз. Биз италияликмиз ва тўсатдан испанияликка айлана олмаймиз. Ўз услубимизда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Бускетс ва Жоржиньо, албатта, ўз позицияларида энг яхши ўйинчилар қаторига киришади. Бускетс кўп йиллардан буён ажойиб тарзда ўйнамоқда, у Жоржиньодан тажрибали. 

Спинаццола жамоамизнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди. У Евронинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлиб турганди. У стадионда биз билан бўлади», — дея Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар