04.07.2021 14:01
10274
Жейдон Санчо: «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапиришни истамайман»

Англия миллий жамоаси футболчиси Жейдон Санчо Украинага қарши Европа чемпионати чоракфинал баҳсидан сўнг, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

«Очиғини айтсам, «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапиришни хоҳламайман. Айни пайтда бор эътиборим Англия учун ўйнашга қаратилган. 
Мен жуда ҳам хурсандман. Бу катта ғалаба ва ушбу учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман. Бу мен учун алоҳида кун, бошқача ҳиссиёт. 

Ҳар сафар майдонга тушмай қолсам, машғулотларга бораман ва у ерда боримни бериб шуғулланишга ҳаракат қиламан. Мен ҳар бир дақиқада Англия учун ёрдам беришга тайёр тураман. 

Биз бугун катта ўйин бўлишини билардик. Украина жуда ажойиб жамоа. Ғалабамиздан роҳатланмоқдаман», - дейди Санчо. 

Бир неча кун аввал «Боруссия Дортмунд» ва «МЮ» Санчо трансфери борасида келишувга эришгани маълум қилинганди. 21 ёшли вингернинг трансфери «қизил иблислар»га 85 млн еврога тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар