04.07.2021 22:50
10911
Суперлига. «Насаф» «Сўғдиёна»дан устун келди, «Сурхон» - «Бунёдкор» ўйини голлар шоусига айланиб кетди

Бугун Суперлига 12-турининг яна 2та учрашуви бўлиб ўтди. 

Қаршида «Насаф» Жиззахнинг «Сўғдиёна»сини қабул қилди ва оғир ғалабага эришди. Олмалиқдаги ОКМК стадионида кечган беллашувда «Сурхон» ва «Бунёдкор» жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувда «қалдирғочлар» йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Қаршидаги «Марказий» стадионида кечган баҳс турнир жадвали ва жамоаларнинг амбициялари эътиборидан ўта муҳим эди. Ўйинда Ҳусайн Норчаев томонидан 53-дақиқадаги гол ягоналигини сақлаб қолди. Учрашув якунланиши арафасида Жамшид Болтабоев ва Ҳусниддин Алиқуловни бош ҳакам Шавкат Насибуллаев қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. 

Ғалаба орқали қаршиликлар очколари сонини 20тага етказиб олиб, 4-ўринга кўтарилди. «Сўғдиёна» эса 23 очко билан 3-ўринга тушиб қолди. 

Куннинг иккинчи ўйинида «Сурхон» ва «Бунёдкор» ўзаро куч синашди. Олмалиқдаги ОКМК стадионида ўтган беллашув голларга бой ўтди. 

9-дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очди. Шундан сўнг, Фарруҳ Икромов 39- ва 62-дақиқалардаги голлари билан дублни расмийлаштирди. Бундан ташқари, Иброҳим Томива ҳам 2та гол уришга эришди (85, 87). 90-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров «Сурхон»нинг ягона жавоб голини киритди. 

Ғалабага эришган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 18 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. Воҳаликлар эса 8 очко билан 12-ўринга жойлашди. 

Суперлига 12-тур. 
«Насаф» - «Сўғдиёна» 1:0

Гол: Ҳусайн Норчаев (53). 

«Насаф»

Aбдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Aлиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Ҳусайн Норчаев, Aкмал Мозговой, Муҳҳриддин Зоиров, Шерзод Насруллаев, Aбубакир-Ризо Турдалиев, Марко Станоевич,  Умарбек Эшмуродов 

«Сўғдиёна»

Милан Митрович, Сардор Қулматов, Aюбхон Номанов, Искандар Шайкулов, Жамшид Болтабоев, Шохруз Норкҳонов, Жасур Кҳасанов, Шахбоз Журабеков, Жавокҳир Каҳрамонов, Лука Чермель,  Марко Колакович

Суперлига. 12-тур
«Сурхон» – «Бунёдкор» - 1:5

Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 9 - 0:1. Фаррух Икромов, 40 - 0:2. Фаррух Икромов, 62 - 0:3. Иброҳим Томива, 85 - 0:4. Иброҳим Томива, 89 - 0:5, Ҳусниддин Ғофуров 1:5. 

«Сурхон»
Азамат Аҳмедов, Жасурбек Ёқубов, Алишер Салимов,  Исломжон Тошпўлатов, Низомжон Норов,  Жасур Холтўраев,  Владимир Бубанья, Нуриддин Ҳасанов, Ҳусниддин Ғофуров,  Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров

«Бунёдкор»
Зафар Сафоев, Даврон Эргашев, Суннатилло Абдуллажонов, Фаррух Икромов, Хуршид Ғиёсов, Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳбоз Эркинов, Абдулла Абдуллаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар