04.07.2021 08:38
2106
Саутгейт: «Босим остида бунчалик яхши ўйнаганимиз ажойиб»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Украина (4:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Футболчилар қойилмақом ҳаракат қилишди. Босим остида бунчалик яхши ўйнаганимиз ажойиб. Жамоавий руҳ феноменал ҳолда. 

Ўйнамаётганлар учун кўпроқ куч сарфлайман, чунки уларнинг барчаси — таркибдан четда қолишга лойиқ бўлмаган футболчилар. Улар машғулотларда борларини беришади. Уларнинг даражаси менинг танловимга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўйинларга шундай тўғри мослашишимиз керак. Барча футболчилар бутун баҳс давомида ажойиб ўйнашди», —  дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар