04.07.2021 09:47
12052
Кроос фаолиятини қачон ва қайси жамоада якунламоқчилигини айтди

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини қачон якунламоқчилигини маълум қилди. 

«Менимча, 2023 йилга тўғри келади. 33 ёшга кираман. 

«Реал» билан шартномани узайтириш тўғрисида бир қарорга келмадим. Аммо Мадрид клубида фаолиятимни якунлашга аминман. 

Германиядаги барчани айбламоқчи эмасман. Кўплаб мухлислар ўйинимни баҳолашди, аммо баъзида одамлар 11 йил ичида қилган ишларимни эътиборга олишмайди. 

Испанияда ҳамма нарса бошқача. 7 йил олдинги биринчи ўйинимдан бери ҳамма миннатдор», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар