03.07.2021 07:12
7655
Америка Кубоги. Бразилия Чили устидан қийин ғалабани қўлга киритиб яримфиналга чиқди, Перу пенальтилар сериясида Парагвайдан устун келди

Америка Кубогида яримфиналнинг икки иштирокчиси маълум бўлди. 

Бразилия Чили билан тўқнаш келиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритди. Пакетанинг голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Мезбонлар 48-дақиқадан бошлаб камчиликда ҳаракат қилишди — Жезус қизил карточка олди. 

Бразилиянинг яримфиналдаги рақиби Перу ва Парагвай ўртасидаги драматик баҳсда аниқланди. Асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад Перуга кулиб боқди. 

Америка Кубоги. 1/4 финал. 3 июль
Бразилия — Чили 1:0

Гол: Пакета (46).
Бразилия – Эдерсон, Данило, Маркиньос, Лоди (Милитао, 90+1), Тиаго Силва, Каземиро, Фред, Ришарлисон (Эвертон, 90+1), Неймар, Фирмино (Лукас Пакета, 46), Габриэл Жезус. 
Чили – Браво, Вегас (Паласиос, 64), Медель, Сьерральта, Мена, Пульгар (Менесес, 76), Видаль, Варгас, Арангис (Валенсия, 88), Исла, Санчес (Бриртон, 46).
Четлатиш: Жезус (48).

Перу — Парагвай 3:3
Пенальтилар серияси — 4:3.
Голлар: Гомес (21, автогол), Лападула (40), Йотун (80) — Гомес (11), Алонсо (54), Авалос (90). 
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Корсо (Лора, 90+2), Сантамария, Куэва, Пенья (Орменьо, 60), Каррильо, Йотун, Тапия, Лападула. 
Парагвай – Сильва, Гомес, Мартинес, Алонсо, Арсамендия (Энсисо, 83), Кардосо Лусена (Рохас, 46), Санчес (Авалос, 83), Вильясанти (Пирис, 79), Эспинола, Ромеро, Гонсалес (Самудио, 68).
Четлатишлар: Каррильо (85) — Гомес (45+3).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар