02.07.2021 09:49
18276
Моуриньо Евро-2020 яримфиналига қайси жамоалар чиқишини прогноз қилди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро-2020 чоракфинали учун ўз прогнозларини берди. 

«Англия яримфиналга йўл олади. Дания Чехиядан ўтади, деб ўйлайман. Бельгия ва Италия? Бу — катта муаммо. Агар Италия демасам, эртага итальянлар мени ўлдиришади. Шунинг учун Италияни айтишим керак. Менимча, Испания Швейцарияни мағлуб этади, аммо бу — яна бир катта ўйин», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Чоракфиналда 2 июль куни Испания Швейцария билан, Бельгия Италияга қарши тўқнаш келади. 3 июлда Чехия — Дания, Украина — Англия ўйинлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар