02.07.2021 09:55
1538
Кьеллини: «Бельгияни фақат Лукакудан иборат деб ўйлаш унинг жамоадошларига нисбатан ҳақоратдир»

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Бельгия билан ўйиндан нималар кутаётганини айтди. 

«Муваффақият қозонишни, якуний мақсадга эришишни истаймиз. Италиялик эканлигимиздан фахрланамиз, улар бельгиялик эканликларидан фахрланишади. Ҳар биримиз миллий жамоани имкон қадар юқорироққа кўтаришга ҳаракат қиламиз. Деталлар жуда муҳим. 

Ҳаммамиз Лукакуни «Интер»даги ажойиб мавсуми учун ҳурмат қиламиз. Аммо Бельгияни фақат Лукакудан иборат деб ўйлаш унинг жамоадошларига нисбатан ҳақоратдир. Уларда жуда кўп ажойиб футболчилар бор», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради Football Italia.

Бельгия — Италия ўйини бугун, 2 июль куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар