02.07.2021 21:25
2458
Аргентина миллий жамоаси дарвозабони «Аталанта»га ўтди

Аргентина миллий жамоаси ҳамда «Удинезе» клуби дарвозабони Хуан Муссо фаолиятини «Аталанта»да давом эттирадиган бўлди.

Бергамо клуби расмий сайти 27 ёшли дарвозабон трансферини эълон қилди. Келишув қиймати 20 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Аргентиналик голкипер 2018 йилдан буён «Удинезе» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У А Серия якунланган мавсумида 35 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 46та тўп ўтказиб юборган. Дарвозабон ҳозирда миллий жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар