«Фиорентина»га янги бош мураббий тайинланди
«Фиорентина» Винченцо Итальянони бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.
43 ёшли мутахассис билан 2+1 шаклида битим тузилди.
Итальяно сўнгги икки мавсумда «Специя»ни бошқарган ва яқинда жамоа билан шартномани узайтирганди. Шу сабабли «Фиорентина» мутахассис «Специя» билан келишувини бекор қилиши учун 1 млн евро тўлади.
Флоренция клуби май ойи охирида Женнаро Гаттузони бош мураббий сифатида таништирган, аммо 17 июнда шартнома бекор қилинганини маълум қилганди.
Маълумот учун, «Фиорентина» ўтган мавсумда А Серияда 13-ўринни эгаллаган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар