30.06.2021 20:47
6778
ЎФА Азиз Ҳайдаров аризасини қаноатлантирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров лавозимини тарк этиш ҳақида ариза ёзгани ҳақида хабар бергандик.

«Ўзбекистон футбол федерациясидаги фаолиятимни тугатдим. Оилавий сабабларим туфайли ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим», - деганди Азиз Ҳайдаров.

Tribuna.uz манбасига кўра, ЎФА Ҳайдаровнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қаноатлантирган.  

10 йилдан ортиқ вақт давомида «Локомотив», «Бунёдкор» ва БАА клублари ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида муваффақиятли ўйин кўрсатган Азиз Ҳайдаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлагач, ўша йилнинг июль ойида ЎФА терма жамоалар бўлимида раҳбарлик лавозимида фаолият бошлаганди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликлардан кейин 19 июль куни Тошкентда ўтган ЎФА конгрессида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Вадим Абрамов ва миллий жамоа мураббийлар штаби истеъфога чиқарилгани ҳақида маълум қилган эди. Орадан 9 кун ўтиб, Азиз Ҳайдаров ҳам ЎФАдаги фаолиятини якунлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар