29.06.2021 10:32
2190
Петкович: «Танқидларга муносиб жавоб бердик»

Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Владимир Петкович Евро-2020 1/8 финалидан ўрин олган Францияга (3:3, 5:4) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамнинг ўйинидан фахрланаман. Кўп вақтимиз бўлмаса ҳам, бу ғалабани нишонлаймиз. Барча танқидлар ва муваффақиятсизликларга муносиб жавоб бердик. 

Энди ушбу ўйинни унутишга ҳаракат қиламиз ва эртадан бошлаб чоракфиналга тайёгарликни бошлаймиз. Шошилмайлик, аввал ўзимизни тиклаб олишимиз керак», — дея Петковичнинг сўзларини келтиради Blick.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар