29.06.2021 08:43
6452
Мбаппе: «Узр сўрайман. Энг муҳими — келгуси синовларда янада кучлироқ бўлиш»

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2020 1/8 финалидан ўрин олган Швейцарияга (3:3, пенальтилар серияси — 4:5) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ҳужумчиси ҳал қилувчи пенальтидан фойдалана олмади ва Франция турнирни тарк этди. 

«Саҳифани ўзгартириш қийин. Турнирдан чиқиб кетиш оғир. Мақсадимизга эриша олмадик. Пенальти учун узр сўрайман. Жамоага ёрдам бермоқчи эдим, аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. 

Ушбу спорт турини кўтарилиш ва пасайишлари билан яхши кўраман. Биламан, мухлислар хафа бўлишди. Аммо барибир қўллаб-қувватлаганингиз ва доим бизга ишонганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энг муҳими — келгуси синовларда янада кучлироқ бўлиш. Швейцарияни табриклайман ва уларга омад тилайман», — деб ёзади ҳужумчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар