29.06.2021 07:47
1367
«Барселона» Дембеле 4 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле операция қилинди. 

Футболчи Франция миллий жамоаси сафида ўнг сон мушакларини шикастлаб олганди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчининг тикланишига 4 ой керак бўлади.

Операция Финляндияда ўтказилди. Дембеле у ерда 2017 ва 2020 йилларда ҳам даволанган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар