28.06.2021 09:38
1398
Венесуэла бош мураббийи: «Концентрацияни йўқотдик ва 3-4 дақиқа ичида ҳаммаси ўзгариб кетди»

Венесуэла футзал миллий жамоаси бош мураббийи Фредди Гонсалес Ўзбекистонга (2:3) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Икки ўйин ўртасидаги фарқ — концентрация. Концентрацияни йўқотиш натижасида сўнгги 10 дақиқада 3та гол ўтказиб юбордик. Ўтган ўйинда (3:3) эса биз камбэк қилгандик. 

3-4 дақиқа ичида ҳаммаси ўзгариб кетди. 2:0 ҳисобидан кейин хотиржамликка ҳам берилдик. Бундай мағлубиятлар ҳам фойдали. Мундиалгача хатоларимизни тўғрилаб оламиз.

Ўзбекистон — ҳурматга сазовор жамоа. Ўйинда мураббийнинг чизгилари кўриниб турибди. Жамоа яккакурашлардан қочмайди, охиригача курашади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар