28.06.2021 07:54
11138
Америка Кубоги. Бразилия илк бор очко йўқотди, Венесуэла мусобақани тарк этди (турнир жадвали)

Америка Кубогида В гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Муддатидан аввал 1-ўринни қўлга киритган Бразилия Эквадор билан баҳсда дуранг ўйнади. Милитаонинг голига Мена жавоб берди. 

Перу эса Каррильонинг голи эвазига Венесуэлани мағлуб этиб, 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Сўнгги поғонани эгаллаган Венесуэла турнир билан хайрлашди. 

Маълумот учун, икки гуруҳдан 4тадан жамоа 1/4 финалга йўл олади. Фақат охирги ўрин эгалари мусобақани тарк этади. 

А гуруҳида 5-тур ўйинлари эртага, 29 июнь куни бўлиб ўтади. Боливия турнирни тарк этиши маълум бўлиб улгурган.

Америка Кубоги-2021. В гуруҳи
5-тур. 28 июнь
Бразилия — Эквадор 1:1

Голлар: Милитао (37) — Мена (53). 
Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Милитао, Эмерсон, Лоди (Данило, 49), Дуглас Луис (Каземиро, 63), Фабиньо, Эвертон (Ришарлисон, 78), Лукас Пакета (Эвертон Рибейро, 78), Габриэл Барбоза, Фирмино (Винисиус Жуниор, 63). 
Эквадор – Галиндес, Арболеда, Инкапиэ, Паласиос (Плата, 72), Эступиньян, Кайседо (Мена, 17), Франко, Пресиадо (Пинейда, 84), Мендес, Пресиадо, Валенсия (Кампана, 83).

Венесуэла — Перу 0:1
Гол: Каррильо (48).
Венесуэла – Фариньес, дель Пино Маго, Вильянуэва, Эрнандес, Росалес (Гонсалес, 69), Кассерес (Мартинес, 59), Морено, Саварино (Отеро, 59), Кастильо (Сотельдо, 69), Феррареси, Кордова (Уртадо, 78). 
Перу – Гальесе, Трауко, Араухо, Кальенс (Абрам, 27), Корсо, Йотун, Куэва (Валера, 83), Тапия (Картахена, 73), Каррильо (Гарсия, 73), Пенья, Лападула (Орменьо, 83).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар