26.06.2021 11:55
2657
Саррига «Ювентус» яримҳимоячиси керак

Яримҳимоячи Артур «Ювентус»дан «Лацио»га ўтиши мумкин, деб ёзади журналист Марцелло Чирико.

Рим клубининг янги бош мураббийи Маурицио Сарри бразилиялик 24 ёшли футболчининг трансферини раҳбариятдан сўраган. 

«Ювентус» бошқарувига қайтган Массимилиано Аллегри Артурни режаларига киритмаган. Шу билан бирга у анчадан бери «Лацио» яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични Турин клубида кўргиси келади.  

Жамоалар ўйинчиларни алмаштириши мумкин. Артур 60 млн евро, сербиялик ҳавбек 70-80 млн еврога баҳоланмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар