25.06.2021 18:33
25150
Теглар
Перес Зидан қайси жамоани бошқаришни орзу қилаётганини айтди

«Реал» клуби президенти Флорентино Перес Зинедин Зиданнинг жамоа бош мураббийлигини тарк этгани ҳақида фикрини билдирди.

«Таркибдаги қатор жароҳатлар сабабли жуда қийин ўтган мавсумда Зидан ОАВдаги гап-сўзлардан чарчади. Клубдан кетганига қарамай, унга муносабатим умуман ўзгармайди. Ўйлайманки, у ҳали «Реал»га яна қайтади. 

Зинеддининг хайрлашув мурожаатини ўқиганим йўқ. Аниқки мактубни Зидан ёзмаган. Уни клубда қолиши учун анча курашдим. Унга энг яхши тилакларни билдираман. У клубимиз афсонаси, унинг меҳнатини ҳар доим қадрлаб келганмиз. Зидан Франция миллий жамоасини бошқаришни орзу қилади ва ҳали бу орзусига ҳам албатта етишади», - дейди Перес Marca билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни «Реал» Зидан истеъфосини эълон қилгач, франциялик мутахассис клуб раҳбарияти томонидан унга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлгани сабабли жамоани тарк этишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар