Баҳодир Аҳмедов: «Футзалчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўриниб қолди»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Венесуэлага (3:3) қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Оғир ўйин бўлди. Ўйиндан қониқдим, деб айта олмайман. Йиғилганимизга кўп бўлмади, шунинг учун йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасди. Бу муаммо ўйинда яққол кўриниб қолди.

Венесуэлани ўрганиб чиққандик. Рақиб марказий ҳужумчи билан ўйнагани кутилмаган ҳолат бўлди. Бугунги баҳсни ҳам таҳлил қилиб, ўйинчиларга хатоларини кўрсатамиз.

Сўнгги дақиқаларда дарвозабон ўрнига ўйинчи туширганимиз? Муҳим баҳсларда шунга мажбур бўлишимиз мумкин. Шу сабабли бу тактикани ҳам синовдан ўтказиб олдик.

27 июнь кунги иккинчи ўйинда таркиб ўзгариши мумкин. Шунингдек, бугунги хатолардан хулоса чиқариб, ўйинимизни яхшилашга ҳам ҳаракат қиламиз», — дейди Аҳмедов ўйиндан кейин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар