24.06.2021 22:34
9345
Остон Ўрунов «Спартак» билан Австрияга бормайдиган бўлди

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов жамоасининг Австриядаги мавсум олди йиғинига бормайдиган бўлди, дея хабар бермоқда «Р-Спорт» нашри.

«Остон Ўрунов «Спартак-2» билан машғулотларда иштирок этади», - деган «Спартак» клубининг ривожланиш ва комуникациялар директори Антон Фетисов футболчининг Австрияга бормаслиги ҳақида гапириб.

Москва клубининг Австриядаги мавсум олди ўқув-машғулот йиғини 25 июнь кунидан 5 июлга қадар давом этади.

Аввалроқ, «Уфа» клуби бош директори Шамил Газизов уфаликлар Ўруновни «Спартак»дан сотиб олиш бўйича музокарани тўхтатгани ҳақида айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи 2020 йилнинг август ойида Газизов «Спартак» директорига айлангач, уфаликлар сафидан Москва жамоасига ўтганди. Ўруновнинг трансфери пойтахтликларга 1,5 миллион еврога тушгани, ойлик маоши 50 минг АҚШ долларига яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Остон ўтган мавсум «Спартак» сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган, аммо февраль ойида ижара асосида «Уфа»га қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар