22.06.2021 09:13
10509
Шевченко: «Биринчи бўлимдаги ўйинимиз билан плей-оффда ҳеч нарса қила олмаймиз»

Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 3-туридан ўрин олган Австрияга (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоа жисмонан яхши ҳаракат қила олмади. Бундай қисқа вақт ичида кетма-кет 3та ўйин ўтказиш ҳар доим қийин. Жамоа тайёр бўлмаган вақтда конструктив ўйин ҳақида гапириш қийин. 

Шунга қарамай, гол уриш имкониятини топишга интилиб, охиригача курашдик. Таслим бўлмадик ва қониқарли натижага ишонишда давом этдик. Ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, бу — ягона ижобий ҳолат.

Назарий имкониятлар борлиги? Тайёрланишда давом этамиз. Регламентга кўра, бу ерда қолишимиз ва машғулот ўтказишимиз шарт. 

Бу биз кўрсатмоқчи бўлган даража эмас. Биринчи бўлимдаги ўйин билан плей-оффда ҳеч нарса қила олмаймиз. Бугун энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. 

Малиновскийнинг ўзгартирилиши? У жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Циганков билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Марлосни тушириб, ҳеч бўлмаганда ўйинни назорат қилишга уриндик. 

Аммо Австрия жуда яхши босим ўтказди. Рақиб биздан жисмонан устун эканлигини ҳис қилди. Ўзгаришлар фойда бермади», — дея Шевченконинг сўзларини келтиради Tribuna.com. 

Маълумот учун, Украина 3 очко билан 3-поғонани эгаллади ва энг яхши 3-ўринлар қаторига кириш-кирмаслигини билиш учун қолган гуруҳлардаги натижаларни кутади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар