22.06.2021 17:00
11922
«Миллий жамоа 8 йилдан бери икки инсон қўлида ўйинчоқ бўлди». ПФЛ директори Абрамов ва Бабаяннинг мураббийлик даври ҳақида гапирди

ПФЛ бош директор Диёр Имомхўжаев «FutbolTV» каналининг «Офсайд» кўрсатувида меҳмон бўлиб, Ўзбекистон миллий жамоасини сўнгги йилларда бошқарган мураббийлар ҳақида фикрини билдирди.

«Биласизми нимага ачинаман? Миллатчи эмасман, лекин миллий жамоа мени ғурурим, сизни ғурурингиз, орим, юзим. Аммо шу жамоамиз 8 йилдан буён икки кишининг қўлида ўйинчоқ бўлишига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади, мухлисга ҳам қўйиб қўяди, хоҳласа у футболчини, хоҳласа бошқасини чақиради, истаган ишини қилади. Охирида эса «ҳамма айб менда» дейди биттаси, яна бири эса матбуот анжуманига ҳам келмай қўя қолади.

Аслида хато қилиш айб эмас, ўша хатони такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлайверамиз? Қачонгача?! Ўзбек футболида Саркисян ҳам ишлади миллий жамоада, Бабаян ҳам, Абрамов ҳам ишлади. Сиз Арманистон миллий жамоасини кетма-кет уч нафар ўзбек мураббийи бошқаришини тасаввур қила оласизми? Аслида диний томондан ҳам, миллат нуқтаи назаридан ҳам жуда бағрикенг инсонман.

Мисол учун, агентлик билан шуғулланиб, футболчига айтади «бунга қўл қўй дейди», бунга сотади. Жасур Жалолиддиновни кўрдингиз. Ўша пайт шов-шув кўтардик, болани қутқариб қолиш учун ичимиз ачиди. Етим болани ўйламаган одам, сизни миллий жамоангизни ўйлайдими? Менга алам қиладигани у журналистларнинг ҳамма саволларига жавоб топиб беради. У шунча йил ҳаммага латифа айтиб бериб, алдаб келди», - дейди Диёр Имомхўжаев «FutbolTV» телеканалидаги чиқишида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар