22.06.2021 11:27
963
Де Брюйне: «Плей-оффда бошқача бўлади. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ»

Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Евро-2020 3-туридан ўрин олган Финляндияга (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Қийин ўйин бўлиб ўтди. Финляндия ихчам ўйнаши ва уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийинлигини билардик. Гол урганимиздан сўнг улар олдинга ўтишлари мумкинлигини тушундик ва ўйин янада очиқ бўлди. Иккинчи бўлимни анча яхши ўтказдик. 

Шахсий соврин олиш ҳар доим ёқимли, лекин энг муҳими жамоанинг қандай ўйнашидир. Жамоа ривожланишига ёрдам беришга ва ўз даражамни кўтаришга ҳаракат қиламан. Бугун кўп нарсаларни билиб олдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак.

Гуруҳ босқичидан келиб чиқиб хулоса қилмаган бўлардим. Плей-оффда бошқача бўлади. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Хато қилсак, уйга кетамиз. Формада бўлишга ҳаракат қиламиз», — дея де Брюйненинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар