22.06.2021 13:59
25935
«Абрамов ишдан олиниб, Қосимов тайинланганда Кападзе ва Жепаров федерацияга келишган». ПФЛ директори миллий жамоанинг учта ўйини шубҳа уйғотгани ҳақида гапирди

ПФЛ бош директор Диёр Имомхўжаев «FutbolTV» каналининг «Офсайд» кўрсатувида меҳмон бўлиб, икки йил аввал миллий жамоа футболчилари Эктор Куперни кеткизиш учун Фаластинга мағлуб бўлгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Эшитган гапларга қараб иш қиладиган бола эмасман. Футболчиларни шунчаки айблаш фикридан ҳам йироқман. Аммо ўзим шунчаки шубҳаланадиган ўйинларим бор. Масалан, Ливанга қарши жаҳон чемпионати саралашида сафардаги дуранг (ЖЧ-2014 саралаши, 1:1) ёки КХДРга сафарда ютқазганимиз (ЖЧ-2018 саралаши, 2:4) ва Фаластинга бой берган ўйинимиз (ЖЧ-2022 саралаши, 0:2). Бу мени наздимда шубҳали ўйинлар, аммо ҳеч қандай аниқ фактим йўқ. 

Ҳар доим битта фикрни такрорлайман – футболчи унга тайинлаган мураббий билан ишлаб, натижа қилишга ҳаракат қилиши керак. Футболчиларни миллий жамоада мураббий танлаб ўтиришини ҳазм қила олмайман, ким бўлишидан қатъи назар. Ўз вақтида Абрамов ишдан олинган ва унинг ўрнига Миржалол Қосимов тайинланганида айнан Темур Кападзе ва Сервер Жепаров федерацияга келганини кўрганман, «шуни олиб қолайлик» деган маънода келишган. Аммо футболчи ватан миллий жамоасида ўйнаяптими, ким бош мураббий бўлишидан қатъи назар у мураббийдан ҳам кўпроқ жонини бериб, майдонда ўйнаши керак. Мураббий танлаш деган нарсани умуман тушунмайман», - деди ПФЛ директори.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар