21.06.2021 11:58
2808
Пандев миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилди

Шимолий Македония миллий жамоасининг 37 ёшли сардори Горан Пандев миллий жамоадан кетишини эълон қилди. 

«Нидерландияга қарши баҳс — мен учун миллий жамоадаги сўнгги ўйин. Ўйлашимча, бу миллий жамоа билан хайрлашиш учун муносиб вақтдир. Шундан юқори даражали турнирда Македония билан хайралашаётганимдан хурсандман.

Нафақат менинг, балки мураббий ва футболчиларнинг орзуси ҳам ҳақиқатга айланди — мамлакатимиз катта турнирда қатнашди», — дея Пандевнинг сўзларини келтиради Washington Post.

«Женоа» ҳужумчиси Македония сафида барча турнирлар доирасида 113та ўйин ўтказиб, 31та гол урди ва 18та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар