21.06.2021 16:38
2125
Доннарумма Римда «ПСЖ» учун тиббий кўрикдан ўтди

«Милан» ва Италия миллий жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «ПСЖ» клубига ўтмоқда.

Италиялик инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марцио италиялик голкипернинг Римда «ПСЖ» учун тиббий кўрикдан ўтаётганини маълум қилди. 22 ёшли «Милан» вакили 30 июнь куни расман эркин агентга айланиб, Франция клуби сафига ўтади.

Аввалроқ, Доннарумманинг Париж клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар