21.06.2021 09:35
10669
Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон миллий жамоаси қандай хатолар туфайли муваффақиятсизликка учраганини айтди

«Қўқон-1912» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Суперлига 10-туридан ўрин олган «Локомотив»га (1:0) қарши баҳсдан кейин Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ 2-саралаш босқичида қолиб кетгани сабабларини келтириб ўтди.

«Ўзбекистон миллий жамоасининг потенциали бу босқичдан ўтишга етарди. Чунки бизда Италияда ўйнаётган Элдор Шомуродов, кучли чемпионатларда тўп тепган Одил Аҳмедов, техникаси юқори бўлган Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров каби футболчилар бор. 

Миллий жамоанинг ЖЧга чиқа олмаганига турли сабаблар бор. Биринчидан, ўша куни асосий таркибда бирданига 4та ўзгариш қилинди. Мураббийлар штаби Вадим Карленичга бундай қилмаслик кераклигини айтиши керак эди, менимча. Иккинчидан, бирдамлик етишмади — ўйиндан олдин Абрамовга ишончсизлик билдирилди. У кейинги босқичга олиб чиқса ҳам, ўрнини бошқа мураббий эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим мураббийлар «Миллий жамоада ишлашга тайёрман», деб интервьюлар беришди. Бу хато эди. Охиригача ишониш керак эди. Тўғри, хатолар бўлди, аммо мураббий ҳам жаҳон чемпионатига чиқишни истаган», — дея Ашурматовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар