20.06.2021 11:53
4451
Видео: Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учради

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 8-жангида кутилмаган зарба ўтказиб юбориши оқибатида мағлубиятга учради.

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6 КО) навбатдаги жангини америкалик Габриэль Росадога (26-13-1, 15 КО) қарши ўтказди.

АҚШ вақти билан 19 июнь оқшомида Техас штатидаги Эл-Пасо шаҳрида бўлиб ўтган жанг 3 раунддаёқ тугади. 12 раундга мўлжалланган жангнинг 1-раундида ўзбекистонлик боксчи тўлиқ устунлик қилди ва рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

У кейинги раундларда ҳам ҳужумкорликда давом этди, аммо 3-раундда навбатдаги ҳужуми вақтида кучли зарбани ўтказиб юбориб, рингга қулади.

Тажрибали Росадо бу ғалаба орқали Бектемир Мелиқўзиевнинг WBA Continental ва WBO International камарларини ўзиники қилди.

Бектемир Мелиқўзиев учун бу профессионал боксдаги илк мағлубият бўлди. У шу кунга қадар ўтказган 7та жангининг барчасида (шундан 6тасида нокаут билан) ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар