20.06.2021 19:03
7031
Луис Энрике Ферран Торресни танқид қилди

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Польша (1:1) билан баҳсдан сўнг яримҳимоячи Ферран Торреснинг ўйин олдидан айтган сўзларига изоҳ берди. 

Торресдан Польша сафида Левандовски борлиги ҳақида сўралганида, испаниялик яримҳимоячи шундай жавоб берди:  «Бу муҳим эмас. Марказий ҳимоячиларимиз Левандовскини «еб ташлашади». 

«Ферран Торрес ҳали жуда ёш ва у кўп нарсаларни ўрганиши керак. Масалан, «ҳимоячиларимиз Левандовскини еб ташлашади» деб айтмаслиги керак», — дейди Энрике. 

Эслатиб ўтамиз, испанлар дарвозасига голни айнан Левандовски урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар