19.06.2021 09:20
1072
Бускетс коронавирусдан тузалиб, Испания миллий жамоаси машғулотларига қайтди

«Барселона» яримҳимоячиси Серхио Бускетс коронавирусдан соғайди. 

Испания миллий жамоаси матбуот хизматининг хабар қилишича, 32 ёшли футболчининг топширган сўнгги тести манфий натижа кўрсатди ва у машғулотларга қўшилди. 

6 июнь куни Бускетсда коронавирус аниқланганди. 

Испания бугун, 19 июль куни Евро-2020 2-тури доирасида Польша билан баҳс юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар