19.06.2021 16:08
9348
Азиз Ҳайдаров: «Футболчиларимиз борган сари кичкиналашиб кетмоқда, чунки бизга витаминизация етишмайди»

ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда миллий жамоалар билан ишлаш бўлими раҳбари Азиз Ҳайдаров ҳам Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«ЖЧга чиқа олмаслигимизда футбол ичидаги ва атрофидаги барча айбдор. Айнан бир айбдорни қидириш керак эмас. Аввало, ишимизда ҳалоллик бўлиши керак.

Тизимли ишлашимиз керак. Пастга қараб кетяпмиз. Бизга футбол майдонлари етишмайди. Маҳаллаларда шароитлар йўқ. Аввалгидек маҳаллага-маҳалла ўйинлар йўқ. Ҳамма бола ҳам пуллик майдонларга бора олмайди.

Ёшларимиз борган сари кичкиналашиб кетяпти. Чунки витаминизация йўқ. Кундузи иссиқда машғулот ўтказишади, керакли витаминлар йўқ, натижада болалар мажруҳ ҳолатга келиб қолмоқда», — дейди Ҳайдаров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар