18.06.2021 19:13
4560
Теглар
Тожикистон футбол федерацияси Усмон Тошев билан хайрлашди

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи якунланганидан кейин ўзбекистонлик мутахассис Тожикистон миллий жамоасини тарк этди. Бу ҳақда ТФФ расмий сайти хабар бермоқда.

«Шартномаси якунлангани боис ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийлигини тарк этмоқда. Усмон Қудратович қўл остида Тожикистон миллий жамоаси F гуруҳида Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллади. Тожикистон футбол федерацияси ўзаро ҳамкорлик учун Усмон Тошевга миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади», - дейилади ТФФ хабарида.

«Бу ерда ўтказган уч йиллик фаолиятимдаги ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш ва дўстона муносабат учун Тожикистон футбол федерацияси ва барча маҳаллий мутахассисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Тожикистондаги мураббийлик фаолиятим бир умрга юрагимдан жой олади. Миллий жамоада яхши оилавий муҳитни яратиб, яхши хотиралар билан тарк этаяпман. Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2023га йўлланма олишига ишончим комил. Барчага раҳмат», -дея Усмон Тошевнинг сўзларини келтирган ТФФ расмий сайти.

Маълумот учун, Тожикистон миллий жамоаси ҳам Ўзбекистон сингари ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмади.

Аввалроқ, Усмон Тошевнинг Про лига иштирокчиси «Бухоро» клуби бош директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Мураббий клубда фаолиятини бошлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар