18.06.2021 13:53
11347
Эрен Дердийўқнинг «Пахтакор»даги маоши миқдори маълум бўлди

«Пахтакор» ҳужумчиси Эрен Дердийўқнинг йиллик маоши миқдори 1,3 миллион еврони (13,8 млрд сўм) ташкил этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилган расмий маълумотда келтирилган.

Дердийўқ «Пахтакор»нинг энг юқори маош олувчи футболчиси ҳисобланади, жамоада бу борада иккинчи ўринда сербиялик ҳужумчи Драган Черан - унинг йиллик маоши 350 минг долларни ташкил этади.

Швейцариялик ушбу 33 ёшли форвард «Пахтакор» клубига 2020 йил январида 350 минг евро эвазига Туркиянинг «Гўзтепе» клубидан трансфер қилинганди.

Дердийўқ ўтган вақт мобайнида тошкентликлар жамоаси учун жами 29 ўйинда 12 гол урган (Суперлиганинг ўтган мавсумида 22 ўйинида 9, жорий мавсумида 3 гол).

ОЧЛда натижаларни яхшилаш учун трансфер қилинган ушбу футболчи билан жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетган, фақат ички чемпионатда ғолиб бўлганди.

Дердийўқ профессионал фаолиятини 2008 йилда Швейцариянинг «Базель» клубида бошлаган, 2009-2012 ва 2013-2014 йилларда Германиянинг «Байер» клубида тўп сурган, 2012-2013 йилларда Бундеслиганинг бошқа бир вакили «Ҳоффенҳайм» аъзоси бўлган. У 2014 йилда Туркияга келиб, 2014-2016 йилларда «Қосимпошо», 2016-2019 йилларда «Галатасарой» клублари шарафини ҳимоя қилган, жорий мавсум аввалида «Гўзтепе»га келган ва Туркия Суперлигасининг 5та учрашувида иштирок этганди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар