17.06.2021 17:54
11376
Серхио Рамос: «2 йиллик шартнома сўрагандим, «Реал» эса 1 йиллик келишув таклиф қилди. Шартга кўнганимда энди кеч бўлганини айтишди»

Серхио Рамос «Реал»даги хайрлашув маросимидан кейин Мадрид клубини тарк этаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Реал»ни ҳеч қачон тарк этишни истамаганман, ниятим шу клубда тўп суриш бўлган. Клуб менга маоши пасайтирилган бир йиллик келишув таклиф қилди. Мен эса ўзим ва оилам учун 2 йиллик шартнома сўрагандим.

Таклиф ҳали ўз кучида деб ўйлаб, қабул қилмоқчи эдим, аммо менга энди кеч бўлганини айтишди. Кейин эса клубдан бошқа таклиф бўлмаслигини хабар қилишди.

Флорентино Перес билан муносабатларимиз доим яхши бўлган – худди ота боладек. Аммо ҳар бир оилада ҳам қийин даврлар бўлиб туради. Шунга қарамай, бу ердаги 16 йиллик фаолиятимдан яхши хотиралар қолди», - дейди Рамос.

Аввалроқ, Рамоснинг янги шартнома масаласида «Реал» раҳбарияти билан келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабар берилганди. 30 июнь куни амалдаги шартнома муддати якунига етади.

Маълумот учун, Серхио Рамос 2005 йилдан буён «Реал»да тўп сураётганди. У «Севилья»дан 27 миллион евро эвазига сотиб олинган. 16 йиллик фаолияти давомида Рамос «Реал» билан 4 марта ЕЧЛда, 5 марта Ла Лигада, 4 марта Испания суперкубогида ва яна бошқа мусобақаларда ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар