17.06.2021 09:10
18563
«Реал»да 1904 йилдан сўнг илк бор легионер футболчи жамоа сардори бўлади

Ҳимоячи Серхио Рамос мавсум якунида «Реал»ни тарк этадиган бўлди. 

Marca'нинг ёзишича, Рамоснинг ўрнига жамоа сардори вазифасини Марсело бажаради. Кейинги сардорлар эса франциялик ҳужумчи Карим Бензема ва ҳимоячи Рафаэль Варан. 

Шу тариқа 1904 йилдан кейин илк бор «Реал»да испаниялик бўлмаган футболчи жамоа сардори айланади. Сўнгги бор гватемалалик Федерико Ревьерто бу вазифани бажарган.

Таъкидланишича, мадридликлар сафида келажакда сардор бўлишга энг яқин турган испан Начо Фернандесдир.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар