17.06.2021 01:02
11665
Теглар
«Реал» Рамос жамоадан кетишини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа сардори Серхио Рамос кетганини эълон қилди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, 17 июн куни футболчи билан хайрлашиш маросими ўтказилади. Шундан кейин Рамос ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманида қатнашади.

Маълумот учун, Серхио Рамос 2005 йилдан буён «Реал» сафида ўйнаб келади. У «Севилья»дан 27 миллион евро эвазига сотиб олинган. Ўшанда «Реал» Рамос учун курашда «Барселона» ва «МЮ»дан устун келган. 16 йиллик фаолияти давомида Рамос «Реал» билан 4 марта ЕЧЛда, 5 марта Ла Лигада, 4 марта Испания суперкубогида ва яна бошқа мусобақаларда ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар