Манчини: «Ҳақли ғалаба. Локателли ғайриоддий ўйин ўтказди»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 2-туридан ўрин олган Швейцарияга (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши ўйнадик. Жуда қийин ўйин эди. Швейцария — жисмонан жуда кучли жамоа. Бошида бизда муамолар бўлди, лекин кейин ўйинни тўғрилаб, ҳақли рақишда ғалаба қозондик. 

Ғалаба борасидаги саволларни олдинроқ олиб ташлашимиз мумкин эди, чунки жула кўп имкониятлар яратдик. 

Йигитлар жуда яхши ишлашди. Локателли ғайриоддий ўйин ўтказди. Яримҳимоячига икки гол уриш осон эмас. Биринчи голда ажойиб комбинация уюштирдик, иккинчисида ҳаммасини индивидуал маҳорат ҳал қилди. 

Бутун жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди ва бу беш кун ичида иккинчи ўйин эканлигини инобатга олсак, икки карра ёқимли», — дея Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар