17.06.2021 10:00
442
Локателли: «Биринчи голимни оиламга, иккинчисини мухлисларга бағишладим»

Италия миллий жамоаси сафида Евро-2020 2-туридан ўрин олган Швейцарияга (3:0) қарши баҳсда дубль қайд этган яримҳимоячи Мануэль Локателли ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи голимни оиламга бағишладим. Берардининг узатмасидан сўнг дарвоза томон югурдим, чунки бундай вазиятларда у, албатта, нимадир ўйлаб топишини жуда яхши биламан. 

Иккинчи голни Италиядаги барча мухлисларга бағишладим, чунки биз уларни янада хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлганимдан ғурурланаман, лекин совринни барча жамоадошларим билан баҳам кўрмоқчиман. Бизда ажойиб жамоа бор», — дея Локателлининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар