17.06.2021 09:14
1133
Кьеллини Италия миллий жамоаси рекордчисига айланди

Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Евро-2020 2-туридан ўрин олган Швейцария (3:0) билан ўйинда майдонга тушди. 

«Ювентус» аъзоси Евролардаги 14-ўйинини ўтказди ва миллий жамоа сафида қитъа чемпионатида энг кўп баҳсда ҳаракат қилган футболчига айланди. У Антонио Кассано, Алессандро Дель Пьеро ва Паоло Мальдинини (13тадан) ортда қолдирди. 

Шунингдек, Кьеллинининг ҳимоядаги шериги Леонардо Бонуччи 13-ўйинини ўтказди. 

Кьеллини Швейцария билан баҳсни охиригача етказа олмади, 24-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар