17.06.2021 16:22
4172
«Хайрлашмайман, кўришгунча деб қоламан». Серхио Рамос «Реал»даги хайрлашув маросимида йиғлаб юборди

Бугун, 17 июнь июнь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида Серхио Рамоснинг «Реал» клуби билан хайрлашув маросими ўтказилди.

Клуб раҳбарияти, ОАВ ходимлари ва футболчининг яқинлари иштирокида ўтган тадбирни бошлаб берган клуб президенти Флорентино Перес жамоа сардорига сўз бергач, Серхио кўз ёшларини тия олмай, йиғлаб юборди. 

«Реал» билан хайрлашиш фурсати етиб келди. Бу ҳаётимдаги энг оғир дамлардан бири», - дея йиғлаб юборди «Реал» жамоасининг 35 ёшли сардори.

«Бу клубда мен билан бирга ишлаган барчага миннатдорчилик билдириб қоламан. Шу жумладан клуб президенти ва ходимларга ҳам. Сизларга қараб ҳиссиётларимни жиловлай олмаяпман. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар билан «Сантьяго Бернабеу»да хайрлашишни истардим. Барчаси бир умрга юрагимда қолади.

Ҳаётимнинг ажойиб бир даври ниҳоясига етмоқда. Бунга ўхшаш давр менда бошқа бўлмайди. Шунга қарамай, ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатиб, фаолиятимда яна бир қанча соврин ютмоқчиман. Ҳаммага катта раҳмат. Хайрлашмайман шунчаки «кўришгунча» деб қоламан, чунки эртами ё кеч ҳали яна қайтаман», - дейди Рамос.

Аввалроқ, Рамоснинг янги шартнома масаласида «Реал» раҳбарияти билан келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабар берилганди. 30 июнь куни амалдаги шартнома муддати якунига етади.

Маълумот учун, Серхио Рамос 2005 йилдан буён «Реал» сафида ўйнаб келади. У «Севилья»дан 27 миллион евро эвазига сотиб олинган. 16 йиллик фаолияти давомида Рамос «Реал» билан 4 марта ЕЧЛда, 5 марта Ла Лигада, 4 марта Испания суперкубогида ва яна бошқа мусобақаларда ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар