17.06.2021 21:39
9121
Теглар
Гаттузо Лондон клубида иш бошлашга яқин

Италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо Англия Премьер-лигасида фаолият бошлаши мумкин.

The Atlantic’нинг ёзишича, «Тоттенҳэм» клуби португалиялик мураббий Паулу Фонсека билан шартнома шартларини келиша олмагач, келишув бекор бўлган. Натижада Лондон клуби раҳбарияти Женнаро Гаттузо билан музокара бошлаб, келишувга эришган.

Гаттузо «Фиорентина» клубида бир ой ҳам ишламай, жамоани тарк этган эди. 

Аввалроқ, «Тоттенҳэм» Маурисио Почеттино ва Антонио Контега қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар