17.06.2021 13:55
4179
Гаттузо «Фиорентина»ни тарк этди. У клубда бир ой ҳам ишламади

«Фиорентина» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Клуб баёнотида қайд этилишича, Гаттузо билан ҳамкорликни тўхтатиш икки томоннинг ўзаро розилиги билан амалга ошган.

Аввалроқ, Гаттузо Флоренция клуби хўжайини Рокко Коммиссо ҳамда клуб спорт директори Жанкарло Антоньони ўртасида ўзаро келишмовчилик юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Италиялик мутахассис «Фиорентина»да иш бошлагач, таркибни кучайтиришни кўзлаган, аммо аксарият ўйинчилар билан келишувга эришилмаган. Бу эса Гаттузонинг клубдан кетиш қарорига келишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо «Наполи»ни тарк этгач, 25 май куни «Фиорентина» бош мураббийи этиб тайинланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар