17.06.2021 22:55
4544
Теглар
Евро-2020. Бельгия Дания устидан иродали ғалабага эришди, де Брюйнедан гол ва ассист

Европа чемпионатида В гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди. 

Бельгия меҳмонда Дания устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Юсуф Поульсеннинг тезкор голига иккинчи бўлимда Торган Азар ва Кевин де Брюйне жавоб беришди.

«Манчестер Сити» ҳавбеки танаффусдан сўнг ўйинга қўшилиб, вазиятни ўзгартириб юборди. У гол уришдан ташқари ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Сўнгги тур олдидан Бельгия очколарини 6тага етказиб, деярли плей-оффга чиқди. Россия ва Финляндияда 3 очкодан бор. Очкосиз Дания сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 

Евро-2020. 2-тур. В гуруҳи
Дания — Бельгия 1:2
17 июнь, «Паркен Стэдиум» 

Голлар: Поульсен (2) — Т.Азар (52), де Брюйне (70).
Дания – Шмейхель, Вестергор (Сков, 84), Кристенсен, Кьер, Васс (Ларсен, 62), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 72), Дамсгор (Корнелиус, 72), Мэле, Поульсен (Нёргор, 62), Брэйтуэйт. 
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Менье, Тилеманс, Дендонкер (Витцель, 59), Т.Азар, Карраско (Э.Азар, 59), Лукаку, Мертенс (де Брюйне, 46).
Огоҳлантиришлар: Васс (59), Дасмгор (69), Йенсен (81), Т.Азар (90+4).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар