17.06.2021 19:49
13838
Теглар
Эриксенга кардиовертер-дефибриллятор жойлаштирилади

«Интер» ва Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Эриксенга кардиовертер-дефибриллятор қурилмаси жойлашитирилади, дея хабар бермоқда Дания футбол федерацияси расмий сайти.

Миллий жамоа шифокори Мортен Боэсеннинг айтишича, Эриксен Финландияга қарши ўйинда ҳушини йўқотганидан сўнг ушбу қурилмани унинг танасига жойлаштириш зарурияти пайдо бўлган. Ўйинда даниялик футболчининг юрак уриши бир муддатга тўхтаб қолганди.

Кристианнинг ўзи ҳам шифокорлар тавсиясидан кейин ушбу қурилмани ўрнатиш учун жарроҳлик амалиётига рози бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар