17.06.2021 20:08
6673
«Бунинг оқибати аянчли» — иқтисодчи профессионал футболни давлат молиялаштираётгани ҳақида

Давлат профессионал футболни оталиққа олиб, уни йиллар давомида халқ пули эвазига «боқиб» келаётгани – катта хато, дейди Ҳарвард университети докторанти, иқтисодчи Ботир Қобилов.

АҚШдаги ўзбекистонлик иқтисодчи, Ҳарвард университети докторанти Ботир Қобилов футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси яна бир бор жаҳон чемпионатига чиқа олмаганига муносабат билдирди.

«Мамлакатимизда футболни иқтисодий аҳволнинг кўзгуси деса ҳам бўлади. Давлатнинг улуши, иштироки деярли барча соҳаларда кузатилгани каби, футболда ҳам унинг иштироки ўта катта, ва оқибати аянчли.

Профессионал футболни давлат ўз оталиғига олганини ва уни ижтимоий соҳа сифатида кўриб, йиллар давомида халқ пули эвазига «боқиб» келинганини катта хатолардан бири деб биламан.

Қуйидаги расмда кўриб турганингиздек 13та профессионал футбол клуби маҳаллий ҳокимият ёки давлат тассаруфидаги корхоналарга берилган.

Барчаси маҳаллий бюджет ёки давлат тассаруфидаги корхонанинг ҳомийлиги, яъни халқнинг пули эвазига молиялаштирилади.

Маҳаллий ҳокимиятнинг бошқа асосий муаммоли талайгина бўлган бир пайтда, солиқ тўловчиларнинг пулини айнан уларга керакли бўлган манзилларга эмас, балки профессионал жамоани боқишга сарфланиши ҳеч қандай мантиққа ҳам тўғри келмайди ва ҳеч қандай асосга ҳам эга эмас.

Ҳар сафар мана шу 13 жамоа, ёки айниқса миллий терма жамоа энг муҳим паллада мағлуб бўлганда билинг – бунда тош ойналар синмайди, балки халқнинг пули оловда асоссиз ёнади», – дея ёзди Ботир Қобилов Telegram'даги каналида.

Ботир Қобилов ва АҚШдаги яна бир ўзбекистонлик иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов турли мавзуларда подкастлар (аудиосуҳбат) эълон қилиб келади. Икки экспертнинг навбатдаги подкасти мавзуси ҳам давлатнинг профессионал футболни молиялаштириши ҳақида бўлди.

Аудиосуҳбатни Telegram'да юклаб олиш ёки PodbeanSpotifyYandex MusicStitcher платформаларида тинглаш мумкин.

Подкастда футболдан ташқари, Ўзбекистонда автоҳалокатлар сони фавқулодда кўплиги, йўлларни кенгайтириш тирбандликни камайтиришга ёрдам бермаслиги, шаҳарсозлик ривожи ҳокимларнинг сайланиши билан боғлиқлиги каби мавзуларда ҳам сўз боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар