17.06.2021 15:26
9114
Буффон эски жамоасига қайтди

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини «Парма»да давом эттиради, у ушбу клуб тарбияланувчиси бўлган ва профессионал фаолиятини шу клубда бошлаганди.

Клуб матбуот хизмати 43 ёшли футболчининг қайтишини махсус роликда эълон қилди. Видеода Буффон жамоанинг уй стадионига кетаётгани акс этган, шу билан бирга, унинг юзи капюшон кийгани учун кўринмаган.

Дарвозабон аренага киради, белкуракни олади ва дарвоза ичидаги газонни қазий бошлайди. У қазиб олган сандиқ ичидан «Парма» формаси ва супермен костюми чиқади. Шундан кейин Жанлуижи капюшонни ечади ва кимгадир қўнғироқ қилиб шундай дейди: «Яхши, болалар, мен шу ердаман».

Буффон «Ювентус»га 2001 йил июлида «Парма»дан 52,8 млн евро эвазига келганди. 17 йил ўтиб у туринликлар клубини тарк этди ва эркин агент сифатида «Пари Сен-Жермен»га йўл олди, аммо 2019 йилда яна Туринга қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар