17.06.2021 10:24
2192
Теглар
Бэйл: «Мусобақа олдидан гуруҳда 4 очко олиш таклиф қилинганида, рози бўлардик»

Уэльс миллий жамоаси сардори Гарет Бэйл Евро-2020 2-туридан ўрин олган Туркияга (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Реал» ҳужумчиси голларга ассистентлик қилди, шунингдек, пенальтидан фойдалана олмади. 

«Ғалабадан хурсандман. Қаттиқ курашдик, ўз устимизда ишладик. Ҳа, пенальтидан фойдалан олмадим, аммо характер кўрсатдим. Иккинчи гол — торт устидаги безаги. 

Аарон Рэмзи ажойиб ўйнади. У билан доим яхши муносабатда бўлганмиз. Бугун ғалаба қозониш муҳим эди. Плей-оффга чиқиш учун 4 очко етарли бўлишини айтишди. Аммо кутишимиз керак. Мусобақа олдидан гуруҳда 4 очко тўплаш таклиф қилинганида, бунга рози бўлардик. 

Мухлисларсиз ўйнаш қийин. Бугун улар билан ажойиб эди. Биламан, стадиондаги аксарият мухлислар туркларни қўллаб-қувватлашди, аммо уэльслик мухлислар бизга ёрдам беришди», — дея Бэйлнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар