Вадим Абрамов: «Футболчиларни психологик тушкунликдан чиқара олмадим»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистонидан (0:3) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Саудия Арабистонини табриклайман. Уларга жаҳон чемпионатига йўлланма олишларини тилайман. Жамоамизни кўпчилик мухлисларимиз қўллаб қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим — менинг хатойим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин. 

Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олишди», — дея Абрамовнинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати. 

Ўзбекистон мағлубиятдан сўнг 2-саралаш босқичидаёқ ЖЧ йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетди. Бу — миллий жамоанинг тарихдаги энг ёмон натижаси.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар