16.06.2021 12:09
1754
Роналду: «Икки гол уришимда ёрдам берган жамоадан миннатдорман»

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 1-туридан ўрин олган Венгрияга (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Энг муҳими, ғалаба қозондик. Яхши ҳимояланадиган рақибга қарши қийин ўйин кечди, аммо биз 3та гол урдик. Менга икки гол уришимда ва энг яхши ўйинчи совринини қўлга киритишимда берган ёрдами учун жамоамдан миннатдорман. 

Мусобақани ижобий натижа билан бошлаш, ўзимизга ишонч бағишлаш муҳим эди. Энди шу руҳда давом этишимиз ва кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар